Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон қўшма туристик турлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон туризм департаменти мутахассиси Санжар Боркеев маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
«Ҳукуматлараро даражада мазкур давлатларга улар комбинациялаштирилган турлар ғоясини кўриб чиқишлари учун хатлар жўнатилди. Бугун хусусий сайёҳлик компаниялари Қирғизистон фуқаролари учун Олмаота, Бухоро, Самарқанд ва Тошкентга саёҳатлар ташкил этиб бермоқда. Қўшма турлар эса Қозоғистон ва Ўзбекистонда давлат даражасида амалга оширилади», — дейди Санжар Боркеев.
Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидовнинг қайд этишича, Ўзбекистон учун туристик базани ривожлантириш стратегик жиҳатдан муҳим саналади, шунинг учун ҳам Ўзбекистон томони қўшма комбинациялаштирилган турлар яратилишига тайёр.
Изоҳ (0)