• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонлик фермерларнинг хорижий мамлакатларга сафарлари мунтазам ташкил этилади

    Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги «Исмоил Нозимобод» фермер хўжалиги дала шийпонида «Қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни қўллаш имкониятлари ва ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

    Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов модераторлигида ўтган тренинг ортиқча расмиятчиликсиз, очиқ мулоқот ва баҳс-мунозара асносида ташкил этилди. Унда иштирок вилоят, туман қишлоқ хўжаликлари бўлимларининг раҳбар ва масъул ходимлари, ҳокимларнинг соҳавий ўринбосарлари кун давомида бирга ишлади. Cоҳани янги босқичга олиб чиқиш борасида таклифлар муҳокама қилиниб, муаммолар ўртага ташланди.

    Туманлардан келган 260 нафар қатнашчига тарқатма материаллар билан биргаликда Марсель Брион қаламига мансуб китоб тақдим этилди, дала шийпонида китоб ярмаркаси ташкил этилди. Тошкент ахборот технологиялари университети профессори Дурбек Халиловнинг «Электрон ҳукумат ва унинг афзалликлари» мавзусидаги тақдимоти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

    — Малакали кадрларга бўлган талабни қондириш учун айни пайтда вазирликнинг вилоят бошқармалари тавсияси асосида ёшларни Россиянинг етакчи олий ўқув юртларига суҳбат асосида ўқишга жўнатиш тизими йўлга қўйилди. Энди хорижий сафарларга фақат вазирлик марказий аппарати ходимлари эмас, чекка туманлардан ҳам вакилларимиз иштирокини таъминлаймиз. Шунингдек, фермерларни тажриба алмашиш учун илғор тажрибага эга хорижий мамлакатларга сафарлари мунтазам ташкил этилади, — деди Баҳодир Юсупов.

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

    Вазирнинг таъкидлашича, ўтган йилги статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 3,9 миллион тонна картошка етиштирилган. Бу эса аҳоли эҳтиёжлари етиб ортади. Бироқ, ҳукумат миқёсидаги ҳаракатлар эвазига Эрон ва Россиядан картошка импорт қилинди. Бу узоқ йиллар давомида озиқ-овқат етиштириш борасидаги ҳисоб-китобларда қўшиб ёзиш, тахминий маълумотларга таянилганининг оқибати. Энди эса бунга йўл қўйиб бўлмайди. Аҳоли эҳтиёжларини аниқ ҳисоблаб, маҳсулот етиштиришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида қайта ишлаш жараёнларини тезлаштириб, унинг экспорт салоҳиятини ошириш, кластер услубини кенгроқ жорий этиш лозим.

    Голландия тажрибасидан мисол келтирадиган бўлса, ушбу мамлакатда аҳолининг меҳнатга яроқли қисмини 4 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасида банд бўлган ҳолда етиштирилган маҳсулотларнинг 80 фоизи экспортга йўналтирилади. Бу эса қишлоқ хўжалигига илмий ва инновацион ёндашувнинг натижасидир. Ўзбекистон замини нафақат 35 миллион аҳоли, балки ундан анча ортиқ одамни ҳам боқа олади. Бунинг учун ишни тўғри ташкил этилса бас.

    Семинарда мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда вазирлик ҳудудий бошқарма ва бўлимлари масъулиятини ошириш омиллари, бу борадаги вазифаларни режалаштириш, маҳсулот етиштирувчиларни интеллектуал салоҳиятини ошириш, муаммоли вазиятларнинг ечимини интерфаол усуллар ёрдамида топиш, қишлоқ хўжалигида инновацияларни жорий этиш, соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш масалалари атрофилича муҳокама қилинди.

    23.06.2018, 18:56   Изоҳ (0)   15657
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИББ: Тошкент тинч, пойтахтда «Комендантлик соати» ўрнатилмайди

    23.06.2018, 18:37

    Ўзбекистоннинг бир қатор интернет-нашрлари 18 июндан бери муаммолар гирдобида. Сайтлар бу муаммолар техник эмас, сунъий бўлиши мумкинлигидан хавотирда

    23.06.2018, 18:18

    Бош вазир Абдулла Арипов Самарқандда тарихий объектлар атрофидаги тўхтатилган қурилишларни бориб кўрди

    23.06.2018, 17:41

    Қашқадарёда қўлга олинган АҚШ фуқароси Зокир Алиевга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилган

    23.06.2018, 17:22

    Сирли Ўзбекистон: Навоийдаги «Тошўрмон»

    23.06.2018, 15:29

    Термизда 7,5 миллиард сўмга янги шифохона қурилди

    23.06.2018, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.