Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида, Ўрикзор бозори ва Назарбек оралиғида 19 июнь, сешанба куни электр узатиш линияси устуни қулади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Гувоҳларга кўра, бунга яқинда рўй берган автомобилнинг устунга кучли зарб билан бориб теккани сабаб бўлиши мумкин. Шундан сўнг устунда шикастланишлар пайдо бўлган.
Шу билан бирга, устуннинг қулаши пойтахтда кучли шамол кузатилган пайтга ҳам тўғри келди. Линиянинг иккинчи устуни ҳам жиддий шикастланди ва унинг бир қисми ҳавода осилиб қолди.
Воқеа содир бўлган вақт қурилмага яқин ҳудудлар электр таъминотидан маҳрум бўлди. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.
https://youtu.be/AoU_ExSAV9k
Изоҳ (0)