Андижон шаҳар тез тиббий ёрдам бўлими шифокорларига бир неча турдаги тиббий жиҳозлар жамланмасидан иборат тиббиёт қутилари тарқатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 16 мартдаги «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда 2018 йил 25 январдаги «Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Андижон шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига умумий қиймати 224 миллион 200 минг сўм бўлган тиббий асбоб-ускуналар, жиҳозлар берилди.
Шифокорларга таркибида ЭКГ портативи, танометр, термометр, «Амбу» қопчаси сингари 10 турдаги жиҳозлар бўлган тиббиёт қутилари берилди.
Бу каби тиббиёт қутилари вилоятдаги барча туман ва шаҳарлар тез тиббий ёрдам бўлимлари шифокорларига топширилди.
Изоҳ (0)