• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Хусусий тиббиёт муассасаларига акушерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмаган

    Куни кеча интернет тармоғида Самарқанд шаҳрида бундан бир ярим йил аввал, яъни 2017 йил бошида сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган Наргиз Хамдамовна Санаханова бошқарувидаги хусусий «туғуруқхона» аниқлангани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги, аввало, шуни маълум қиладики, хусусий тиббиёт ташкилотлари учун туғуруқни қабул қилиш фаолияти тақиқланган тиббий фаолият тури рўйхатига киритилган. Бу меъёр қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилган. Шу боис, ушбу ихтисослик тури бўйича лицензия ҳам берилмайди. Хусусий тиббиёт ташкилотларининг бундай фаолият билан шуғулланиши эса, ноқонуний фаолият сифатида баҳоланиб, маъмурий ёки жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

    — Самарқанд шаҳрида жойлашган Наргиз Санаханова бошқарувидаги «Сам сўзани плус» хусусий тиббиёт муассасаси лицензияда кўрсатилмаган туғуруқни қабул қилиш фаолияти билан шуғулланганлиги учун лицензиясининг амал қилиши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан суд тартибида уч марта тугатилган, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Нодавлат ташкилотларининг тиббий фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов. — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар гал бундай ноқонуний ҳолат аниқланганда, ўтказилган ўрганиш ва текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиб, лицензия талаб ва шартларини қўпол бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини талаб қилиб келган. Натижада ташкилотнинг масъул шахсларига нисбатан суд томонидан дастлаб маъмурий, сўнгра эса жиноий жазолар қўлланилган.

    Лицензиясининг амал қилиши суд тратибида тугатилгач, ташкилотнинг лицензия олиш учун қилинган мурожаатларига кўра, қонунда кўзда тутилган меъёрларга асосан «Сам сўзани плус» хусусий тиббиёт муассасасига қайта лицензия берилган. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу муасасада туғуруқни қабул қилиш билан боғлиқ фаолият қаттиқ назоратга олинганидан сўнг, ташкилот ходимлари чақалоқларни сотиш учун янги усулни — ҳомилани сунъий йўл билан тушириш орқали болани муддатидан олдин туғдириб, гўёки онани хавфли вазиятдан сақлаб қолганлик ниқоби остида ўз ниятларини амалга оширганлар.

    Бироқ уларнинг бу жинояти ҳам фош этилди. 2016 йилнинг охирида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган текширувлар натижасида клиникада ноқонуний ҳолатлар юзага келгани такроран аниқланган.

    Маълум бўлишича, аксарият ҳолларда «Сам сўзани плус» хусусий тиббиёт муассасаси бирламчи бўғинда ҳисобда туришдан қочган, ҳеч бир тиббиёт муассасасида назоратда бўлмаган ҳомиладор аёлларни туғдириб, тақиқланган тиббий хизмат фаолияти билан шуғулланиб келган.

    Шундан сўнг, «Сам сўзани плус» хусусий тиббиёт муассасасига 2015 йилда берилган 7087-00-рақамли лицензиянинг амал қилиши Самарқанд вилоят хўжалик судининг 2017 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори билан тўртинчи бор тугатилди. Текшириш материаллари прокуратурага тақдим этилган. Муассасанинг масъул шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Шундан буён «Сам сўзани плус» МЧЖга тиббий фаолият учун лицензия қайта берилмади.

    — Хусусий тиббиёт муассасаларига акушерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмаган, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова. — Бу чекловлар тегишли қонунчилик ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Хусусусий тиббиёт муассасалари фақат гинекология тиббий ихтисослиги доирасидагина фаолият олиб бориши мумкин. Соддароқ қилиб айтганда, гинекология – бу фақат аёл киши организмига хос бўлган касалликларни даволайдиган тиббий ихтисослик тури ҳисобланади. Акушерлик эса аёл кишида бўладиган ҳомиладорлик, туғиш жараёни ва туғуруқдан кейинги ҳолатни ўрганувчи ва тиббий ёрдам кўрсатувчи ихтисосликдир. Кўриниб турибдики, хомилани тўхтатиш (аборт қилиш) бу акушерлик ихтисослигига тегишли аралашувдир. Шу сабабдан ҳомилани тўхтатишни фақат акушерлик бўйича фаолият юритадиган давлат тиббий муассасаси амалга ошириши лозим.

    Рўй берган ноқонуний ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ушбу йўналишдаги тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришни, хусусий тиббиёт ташкилоти фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатишни, лицензия сўраб мурожаат қилувчи шахсларга қўйиладиган талабларни кучайтириш, айниқса, фаолияти тўхтатилган хусусий клиникага қайта лицензия бериш тартиби ва шартларини қатъийлаштириш кераклигини кўрсатади. Гап инсон саломатлиги ва ҳаёти ҳақида борар экан, бунда ҳар бир масалага чуқур ёндашиш ва қатъий талаблар асосида ишлаш лозим.

    19.06.2018, 22:10   Изоҳ (0)   19216
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Испания Ўзбекистонга 150 млн евро миқдорида имтиёзли кредитлар ажратади

    19.06.2018, 20:21

    Сирдарёда Nexia ва ГАЗ-53 тўқнашуви оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

    19.06.2018, 19:39

    Ўзбекистонда адлия идораларининг энг намунали ходимларини рағбатлантириш кўзда тутилмоқда

    19.06.2018, 19:25

    Республика ишчи гуруҳи Фарғонанинг Қўштепа туманида 7600 та муаммо аниқланди

    19.06.2018, 19:09

    Азиз Абдуҳакимов ЮНЕСКО бош директори ўринбосари билан учрашди

    19.06.2018, 18:54

    Фототанқид: Ғузордаги бетартибликни ким тартибга олади?

    19.06.2018, 18:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Намангандаги халқаро гуллар фестивалида рекорд даражада гул савдога чиқди. Нархлар қандай? 

    Ўзбекистон | 9 июн, 20:01

    Голливуд юлдузлари қандай атирларни яхши кўради? Машҳурлар танлаган энг севимли парфюмерия брендлари

    Лайфстайл | 9 июн, 19:45

    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

    Реклама | 9 июн, 19:30

    Машҳур фильмлардаги кўпчилик пайқамаган, аммо катта маънога эга бўлган деталлар

    Лайфстайл | 9 июн, 19:25

    Темур Кападзе: “Қатарга қарши баҳс олдидан йўқотишлар бор”

    Спорт | 9 июн, 19:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.