• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жаҳон банки консультанти «Ҳалол» стандартининг Ўзбекистонга келтирадиган фойдаси ҳақида ҳикоя қилди

    Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги консультанти Жаҳонгир Имомназаров «Ҳалол» белгиси бозорида Ўзбекистоннинг ўрни ҳақида гапирди, деб ёзади ЎзА.

    Қуйида мутахассиснинг фикрлари тўлалигича тақдим этилади.

    Ўзбекистоннинг «Ҳалол» бозорига кириб боришига ёрдам бериши мумкин бўлган асосий омил халқнинг озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги салоҳиятидир.

    Мисол учун, ўзбек қассобининг ишини бир марта кўрган одам ҳеч қачон бошқанинг хизматидан фойдаланмаса керак ёки ўзбек ошпазининг ошини бир марта еган одамда ошга муҳаббат пайдо бўлмай қолмайди. Кейинги 15 йилда Россия ва Қозоғистонда ўзбек ошхоналари (ресторан/чойхоналар) энг яхши ва энг қиммат ошхоналар қаторига киргани, ош, шўрва, сомса каби таомлар бу юртлар аҳолисининг энг севимли таомларига айлангани бежиз эмас.

    Яқинда Россиядаги машҳур ресторанларнинг раҳбари билан суҳбатлашганимизда, у ўзбек ошхонаси жаҳонда етакчига айланиб, япон ва италян миллий таомларини ортда қолдираётгани, ўзбеклар ўн йилдирки етакчиликни ҳеч кимга бермай келяпти... Баъзан «ўлиб бораётган» ресторанни чойхонага айлантиришдек оддий, лекин янгича ғоянинг ўзи етарли бўлиши, лекин ошпазлар Ўзбекистондан бўлиши кераклигини, эътироф этди.

    Шундай экан, озиқ-овқат, ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларимизнинг кўплигини инобатга олиб хизматлар экспортини йўлга қўйиш керак. Бунда мамлакатимиз дунё «Ҳалол» бозорига малакасиз ва кам иш ҳақи оладиган қора ишчиларни эмас, балки қўлида ҳунари бор, демак яхши иш ҳақи олиши мумкин бўлган мутахассисларни етказиб беради.

    Агар келгусида давлат томонидан шундай мутахассислар тайёрлайдиган ва малакасини оширадиган қисқа муддатли курслар ташкил этилса, бу соҳада экспорт имкониятимиз янада ошган бўларди.

    Келинг, энди «Ҳалол» бозори доирасида Ўзбекистондан яна нималарни экспорт қилишни чамалаб кўрамиз. Бундай имконият ҳар бир соҳада мавжуд. Мисол учун, консерваланган озиқ-овқатлар, жумладан, болалар учун махсус таомлар, мураббо, жем, пирог, кекс, шарбатларга талаб юқори. Дори-дармон саноатига эътибор қаратсак, бунда ҳам етарлича имкониятимиз бор. Энг аввало, таркибида ислом динида истеъмол қилиш (фойдаланиш), қўллаш та’қиқланган (ҳаром қилинган) моддалар қўшмасдан турли дори-дармонлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришимиз шарт. Ҳатто, ана шу талабларга жавоб берадиган пардоз-андоз буюмлари (атир, упа, крем, тиш пасталари ва ҳоказолар) ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш мумкин.

    Ана шундай шартларни бажариб, тайёрланган маҳсулотни экспорт қилиш қулай бўлган мамлакатлар борми, деган саволга жавоб берадиган бўлса, улар Афғонистон (аҳолиси 35 миллион), Марказий Осиё давлатлари (39 миллион аҳоли), Россия (20 миллион мусулмон) ва бошқаларни айтиш мумкин.

    Келинг, Россия бозорига бироз тўхтайлик. Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири Россия бўлиб, 2017 йилда мамлакатимиз экспортининг 18,1 фоизи шу давлатга тўғри келди. Ҳозирда Россия аҳолиси 146 миллиондан ортиқ бўлиб, шундан 20 миллиони мусулмон. Татарлар, бошқирдлар, чечинлар, ингушлар, лезгин ва бошқалар. «Ҳалол» маҳсулотлар Россия озиқ-овқат бозорининг 10 фоизини, яъни 35 миллиард долларни ташкил этмоқда! Агар бу турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йилига 15—17 фоиздан кўпайиб бораётганлигини ҳисобга олсак, гап бир неча ўн миллиард долларга тенг бўлган улкан имкониятлар бозори ҳақида кетаётганлигини ва шу бозордан ўз улушимизни олишга аллақачон ҳаракат бошлашимиз кераклигини англаб олсак бўлади.

    Қисқаси, Ўзбекистонда «Ҳалол» стандарти жорий этилиши бу, биринчи навбатда, тадбиркорларимиз учун катта имкониятлар эшигининг очилиши демакдир. Давлат биринчи қадамни қўйди, энди навбат тадбиркорларга.

    Жаҳонгир Имомназаров, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги консултанти

    19.06.2018, 22:54   Изоҳ (0)   11923
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Хусусий тиббиёт муассасаларига акушерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмаган

    19.06.2018, 22:10

    Испания Ўзбекистонга 150 млн евро миқдорида имтиёзли кредитлар ажратади

    19.06.2018, 20:21

    Сирдарёда Nexia ва ГАЗ-53 тўқнашуви оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

    19.06.2018, 19:39

    Ўзбекистонда адлия идораларининг энг намунали ходимларини рағбатлантириш кўзда тутилмоқда

    19.06.2018, 19:25

    Республика ишчи гуруҳи Фарғонанинг Қўштепа туманида 7600 та муаммо аниқланди

    19.06.2018, 19:09

    Азиз Абдуҳакимов ЮНЕСКО бош директори ўринбосари билан учрашди

    19.06.2018, 18:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.