Яманда «Ансоруллоҳ» исёнчи шиа ҳаракати билан жанглар олиб бораётган ҳукумат армияси ҳозирги пайтда мамлакат ҳудудининг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари расмий вакили, генерал Абду Мажли маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Унинг сўзларига қараганда, ҳукумат кучлари 19 июнь, сешанба куни Араб мамлакатлари коалицияси ҲҲК кўмагида Худайда шаҳри аэропорти устидан тўлиқ назорат ўрнатишга эришган. Мажли ҳарбийларнинг навбатдаги мақсади Худайда шаҳрининг ўзи ва денгиз портини озод этиш эканлигини таъкидлади.
«Биз, қонуний ҳукумат, бугунги кунда Яман республикаси ҳудудининг 85 фоизини назорат қилмоқдамиз. Эрон режасини амалга ошираётган хусийлар назорати остида атиги 15 фоиз ҳудуд қолди», — деди генерал.
Худайда аэропорти учун жанглар 17 июнь, якшанба кунидан буён олиб борилаётган эди.
Изоҳ (0)