19 июнь, сешанба куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги Урганч марказий деҳқон бозорида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Ёнғин натижасида бозорнинг ёпиқ павильонидаги савдо расталарининг 200 квадрат метр майдони зарар кўрди. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ҳозирда суриштирув ишлари бошланган бўлиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)