ФИФА томонидан ўтказилган навбатдаги сўровномада Япония терма жамоаси ҳужумчиси Юя Осако Колумбияга қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Колумбия—Япония учрашуви «кунчиқар юрт» вакилларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Юя Осако эса ўйиннинг 73-дақиқасида жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа Осиё қитъаси вакили мундиални ғалаба билан бошлаб, ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди.
Изоҳ (0)