Хитойда биринчи марта қуёнсимонлар туркумига кирувчи ва «сеҳрли қуён» деб ном олган Ili Pika (Или пишчухаси)ни видеога олишга муваффақ бўлишди, деб ёзади IFLScience.
Ушбу жониворлар ўрганилмагани ва одам яшайдиган ҳудудларда камдан-кам кўриниши туфайли «сеҳрли қуёнлар» деб аталади. Бу биологик тур вакиллари биринчи марта 1983 йилда табиатни асраш хизмати ходими Ли Вейдун томонидан аниқланган.
Жонивор яшаши тахмин қилинган жойларга «видеоқопқонлар» қўйиб чиқилгач, у қопқонлардан бирининг объективига тушиб қолган. Видео YouTube’га жойланди.
Ili Pika’лар Хитойнинг тоғли Тяньшань массивида яшайди. Уларнинг сони 2 мингга яқин деб тахмин қилинмоқда. Жониворнинг бўйи қарийб 20 сантиметрга тенг.
Изоҳ (0)