Ҳиндистон Вашингтон томонидан мамлакатга олиб кириладиган пўлат ва алюминийга жорий этилган тарифларга жавобан АҚШнинг 30 маҳсулотига импорт божларини оширади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Нью-Деҳли мазкур маҳсулотлар рўйхатини Бутунжаҳон савдо ташкилотига тақдим этди.
Айрим металл буюмлари, бир қисм қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, мотоциклларнинг қатор моделлари ва бошқа товарларга божлар 50 фоизгача оширилади.
Ҳиндистон ушбу иқтисодий чоралардан 239 миллион доллар атрофида фойда кўриши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)