Москва марказидаги Илинка кўчасида такси оломонга бостириб борди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Авария оқибатида 8 киши жабрланди. Улар орасида Мексика ва Озарбайжоннинг икки нафардан фуқароси ҳамда бир украиналик борлиги айтилмоқда. Жабрдийдаларнинг 7 нафари қониқарли ҳолатда, бир аёл ўрта даражада яраланган.
Полиция таксини бошқарган Қирғизистон фуқаросини қўлга олди. У ширакайф бўлмагани ва рулда ухлаб қолгани билдирилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)