Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 20 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маҳаллий полицияга асосланиб хабар беришларича, 50 киши Силда шаҳридаги ярмаркага етиб олиш учун автобусни ижарага олган.
Автобус ҳайдовчиси бурилиш вақтида бошқарувни йўқотиб, ён томонга ағдарилган. Ҳозирда жабрланувчилар касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)