АҚШнинг Калифорния штати Апелляция суди жуда оғир хаста кишиларнинг эвтаназиядан фойдаланишига рухсат берувчи қонуннинг амал қилишини қайта тиклаш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ушбу қонун ярим йилдан кўп яшамайдиган оғир хаста беморларнинг ўлимга олиб келувчи дориларни ичишига рухсат беради.
«Ушбу қарор Калифорниядаги баъзи беморлар, уларнинг оилалари ва шифокорларига енгиллик олиб келади», — деди Калифорния бош прокурори Ксавер Бесерра.
Ушбу қонунга қарши кишилар 2 июлга қадар суд қарори устидан шикоят қилишлари мумкин.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда АҚШнинг Вашингтон, Орегон, Вермонт, Монтана, Колорадо ва Гавайи штатларида эвтаназияга расман рухсат берилган.
Изоҳ (0)