Венесуэла пойтахти Каракасда клубда камида 17 киши бўғилиб қолиб, ҳалок бўлди. «Коммерсантъ»нинг ёзишича, яна беш киши жабрланган.
Ушбу ҳодиса номаълум шахс иншоот ичида кўздан ёш оқизувчи газни сепиб юборганидан сўнг юз берган.
Бу вақтда Los Cotorros клубидаги оқшом тадбирида 500 дан ортиқ одам қатнашаётган эди, дея хабар бермоқда Reuters.
Изоҳ (0)