Афғонистон шарқидаги теракт қурбонлари сони камида 26 кишига етди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Теракт 16 июнь, шанба куни Нангархар вилоятидаги Жалолобод шаҳри яқинида содир этилди.
Худкуш бўлган машина яқинида афғон аскарлари «Толибон» ҳаракати вакиллари билан ҳайит байрамини нишонлаётганди.
Ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)