Жорий йилнинг 9 июнь куни Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсидан дарахт шохчаларига илинган 45-50 ёшлардаги номаълум эркак кишининг жасади топилганди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси марҳум чўкиб ўлмаганини кўрсатди.
Кўрилган тезкор чоралари натижасида ушбу жиноятни марҳум М.Х.нинг ўғли Ш.М. шу йил 30 май куни содир этганлиги аниқланди. У уйида отаси маст ҳолда жанжал қилганлиги учун уни бўғиб ўлдиради.
Бундан хабардор бўлган Ш.М.нинг онаси Ш.Х. у билан биргаликда турмуш ўртоғининг жасадини гиламга ўраб, устига темир жисм боғлаб, 31 май куни Қорадарёга ташлаб юборади.
Она-бола жиноятчилар қўлга олинди.
Изоҳ (0)