Ўзбекистонда бугунги кунда пенсионерлар сони 3 миллион кишидан кўп. Бу ҳақда Халқ банки томонидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Банк сайёр кассалар орқали республикада бир ойда 1,5 триллион сўм пенсия сифатида тарқатилмоқда. Пенсия ва нафақалар ҳудудларга нақд пул кўринишида етказиб берилмоқда.
Халқ банки бу борада бирор муаммо ёки таклиф бўлса, банкнинг қисқа рақамли 11-06 «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилишни тавсия этди.
Изоҳ (0)