Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Польшанинг JP Construct ва Arrow компаниялари билан музокаралар олиб бориб, Ўзбекистон фуқароларини меҳнат фаолиятини юритиш учун Польшага юборишга оид келишувлар имзолаганди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортидан 12 июнь куни дастлабки 4 киши —андижонлик Илҳомжон Маҳмудов, Улуғбек Ҳасанов, Абдулла Абдурашидов ва тошкентлик Рустам Шотуллаев ишлаш учун Польшага учиб кетди.
Агентлик раҳбарининг ўринбосари У.Назаров бошчилигидаги делегация Польшада бўлиб, қатор музокаралар ва учрашувлар ўтказди. Улар давомида қатор хорижий ишчи кучларини ёлловчи компаниялар ва иш берувчилар билан мулоқот ўрнатилди. Польша компаниялари Ўзбекистон меҳнат бозорига катта қизиқиш билдирди. Жумладан, агентлик ва Alsena-Group компанияси ўртасида келишув имзоланди.
Изоҳ (0)