Япониянинг Россия ва янги мустақил давлатлар билан савдо ассоциацияси (РОТОБО) мамлакат иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги кўмагида «Марказий Осиё мамлакатлари билан бизнес-матчинг» дастури доирасида бизнес-ҳамкорлар топиш, тақдимотлар ўтказиш мақсадида Японияга боришни истаган номзодлар (тадбиркорлар) танловини эълон қилди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси маълум қилди.
Дастур Марказий Осиё ишлаб чиқарувчи корхоналари ва Япониянинг юқори технологияли компаниялари орасида ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган. Бу ҳамкор мамлакатларда инновациялар ривожланишига хизмат қилади.
Япония томони ушбу ташриф давомида мамлакат ичида транспорт ва турар жой, учрашувлар ташкил қилиш ва таржимонлик хизматлари билан боғлиқ харажатларни қоплайди. Авиачипталар ва Японияда овқатланиш харажатларини иштирокчиларнинг ўзлари қоплаши керак бўлади.
Дастурда иштирок этишни истаган тадбиркорлар 2018 йилнинг 22 июнига қадар Палата тадбиркорликка ўқитиш ва Халқаро меҳнат ташкилоти билан алоқалар бошқармасига ариза йўллаши керак бўлади.
Изоҳ (0)