• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дунё аёллари нега исломга кирмоқда?

    Айнан аёллар оммавий равишда исломга интилмоқда, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-порталига жойланган мақолада. Ана шундан келиб чиқиб, мақолада дунёнинг турли мамлакатларида яшайдиган (Россия, Австралия, Буюк Британия, Кения) тўртта аёлнинг исломга кирганидан сўнг нималарни ҳис қилгани ва ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлгани билан таништирилган.

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    Юлия, Россия: «Аёллар исломда жавоҳирга ўхшайди!»

    Менинг отим Юлия, исломий исмим эса Айсил. Мен россияликман. Аллоҳ таолонинг марҳамати ила ярим йил бурун исломга кирдим. Бундан жуда ҳам бахтиёрман. Тан олишим керак, ана шу воқеадан кейин ҳаётимда ижобий ўзгаришлар бўлди. Мен яратган Раббимизга имон келтирдим ва У имонимни сабаб қилиб менга куч-қувват ато этди, яна шундан хурсандманки, Парвардигоримиздан нимани сўрасам, ўшани берди. У менга алҳамдуллиллаҳни берди, умид қиламанки, барча одамлар бир куни келиб ана шу туйғуни ҳис қилади, иншоаллоҳ.

    Исломда аёллар гўёки қимматбаҳо жавоҳирдек ҳимоя қилинади. Ана шу асраб-авайлаш барча масалада намоён бўлади – оилавий муносабатларда, ҳатто ажрим бўлган вақтларда ҳам. Эркакларга бир оз қийинроқ, Негаки, Исломда кўп вазифалар уларнинг зиммасига юкланган. Бу борада аёлнинг иши осон – унинг вазифаси эрининг ўнг қўли бўлиб, унга итоат қилиши, қўллаб-қувватлаши, яхши аёл ва она бўлишининг ўзи кифоя.

    Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига жуда чиройли муомалада бўлганлар. Бир сафар Оиша онамиз розияллоҳу анҳо туяга минмоқчи бўлганида  Пайғамбар алайҳиссалом қўлларини тутган эканлар, Оиша онамиз у зотнинг муборак қўлларига оёқ қўйиб худди зинадан кўтарилгандек бўлиб туяга миниб олган эканлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ана шу ишлари мусулмонларга аёлни эъзозлаш, уни қадрлаш борасида гўзал намунадир. Бугунги эркаклар Пайғамбаримизнинг ана шундай гўзал одатларини ўрганмоғи даркор.

    Алана, Буюк Британия: «Миш-мишларга эмас, Қуръони каримга эргашинг!»

    Менинг отим Алана. 23 ёшдаман. Буюк Британиянинг Глазго шаҳрида яшайман. Менинг исломга қадар бўлган ҳаётим ҳам худди ҳар бир европаликники каби эди. Мен олий таълим олиб ишга жойлашдим. Исломга уч ярим йил олдин кирдим. Бу меҳнат таътилига Испанияга борганимда мусулмонлар билан танишганимда рўй берди. Уларнинг масжидга  қандай кириб-чиқишларини кузатдим. Менинг мамлакатимда ҳам мусулмонлар кўп бўлса-да, аммо мен Испанияда улар билан юзма-юз бўлдим. Уйга қайтганимдан сўнг бир йиллар атрофида тадқиқотлар олиб бордим – кўплаб китоблар ўқидим ва интернетдан турли видеороликлар томоша қилдим. Дастлаб динимни ўзгартириш ниятим йўқ эди, шунчаки исломга қизиққан эдим. Бу дин ҳақида фақат ОАВда эшитганим сабабли кўпроқ билишни истардим.

    Исломни ўрганишни бошлаганимга бир йил бўлди ва мен масжидга бориб калима шаҳодатни айтиб муслима бўлдим. Бу ҳақда энг яқин дўстларимдан бошқа ҳеч ким билмас эди, ўша куни жуда қаттиқ ташвишга тушдим. Рамазон ойи бошланганда ота-онамга муслима бўлганимни айтиб бошимга рўмол ўраб намоз ўқимоқчилигимни ва рўза тутмоқчи эканимни билдирдим. Менинг гапларимни эшитиб улар хурсанд бўлишди ва бу менинг танловим эканини, нимани истасам, ўшани қилишим ҳаққим эканини айтишди.

    Исломга кирганимдан сўнг менинг исломда аёлга муносабат масаласидаги тушунчаларим ўзгарди. Дастлабки кезларда ОАВда ўқиганларимга ишониб ислом аёлни таҳқирлайди  деб ўйлардим ва шундан қаттиқ ташвишда эдим. Аммо ўзим муслима бўлганимдан кейин бу қарашим ўзгарди. Мен аёл киши авратларини яшириб юриши зарурлигини тушундим. Гап шундаки, муайян мажбуриятлар ва қоидалар исломда фақат аёлларга эмас эркакларга ҳам юкланган. Аммо улар инсонларнинг фойдасига хизмат қилади.

    ОАВ нималар деётган бўлса, уларнинг ҳаммасига ишониш шарт эмас. Қуръони карим нима деяпти, унга ишонмоқ керак!  Мен бунга қатъиян ишонаман. Мен муслима бўлганимдан сўнг қаршимда кўплаб ҳақиқатлар очилиб кетганига гувоҳ бўлдим.

    Оиша, Кения: «Аллоҳ таоло менда умид уйғотди»

    Менинг исмим Оиша. Кенияда туғилганман. Аммо Италияда вояга етдим. Кейин Австралияга кўчиб келдик. Исломга киргунимга қадар стюардесса бўлиб ишлаган эдим, жуда ҳам тўқ ва бадавлат яшар эдик. Менинг ақл-у ҳушим Голливудда бўлиб у ерда юз бераётган ҳар бир ҳодисани жон-у дилим билан кузатиб борар эдим.

    Мен исломни умримнинг энг зимистон палласида топдим ­– мен ўзлигимни йўқотган эдим. Нима учун яшаётганимни билмасдим, даҳшатли депрессияга тушиб қолган эдим ­ – спиртли ичимликлар ичардим ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилардим. Мен ўзимни йўқотган эдим ва бундан қаттиқ азият чекар эдим. Аммо Аллоҳ таоло менга умид берди. Кунларнинг бирида телевизорда Малколм Икснинг қандай қилиб исломга киргани ҳақидаги телекўрсатувни томоша қилиб ўтирган эдим. Ўшанда дунёнинг кўплаб инсонлари ислом динига кириб кетаётганини эшитиб ҳайратга тушдим. Алҳамдулиллаҳ, ана шу кўрсатув менинг ҳаётимда кескин бурилиш ясади. Мен ўзимни қутқариш учун тезкорлик билан  нимадир қилмасам, ақлдан озишим аниқлигини тушуниб қолдим.

    Менга энг катта таъсир кўрсатгани Қуръони карим бўлди. Мен уни Аллоҳ таолонинг бутун инсониятга мурожаати деб тушундим. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсини ва у зотнинг охирги пайғамбар эканини билганимдан сўнг исломга киришга бошқа иккиланиб ўтирмадим.

    Ана шундан кейин ҳаётим ўзгариб кетди. Аллоҳ таолонинг борлигини, Унинг Расулини ва саҳобалар ҳаётини ўргангач ҳаётга қарашим бутунлай бошқа узанга тушиб олганини ҳис қилдим. Аллоҳ таоло ато этган бир илҳом ила Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрини ва сабр қилишдан роҳатланишларини  ўзлаштирдим. Менинг ҳаёт йўлимга энг гўзал намуна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибратли ҳаёти бўлди. Мен ўша кунданоқ бир муслима аёл сифатида ҳар бир ҳаракатимни у зотнинг суннатларига амал қилиш билан давом эттиришга қарор қилдим. Ана шу ёндашув ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборди.

    Нима учун доим глобусни олиб юраман, биласизми? Чунки бу дунёнинг унчалик катта жой эмаслигини ва биз бу дунёга аниқ мақсад билан келганимизни ёдда сақлаб туриш учун шундай қиламан. Шуниндек, дунёда менга ўхшаган ва менинг олдинги кунларимдагига ўхшаб ислом дини ҳақида ҳеч нарса билмайдиган одамлар жуда ҳам кўп. Умид қиламанки, ҳечқурса уларнинг муайян қисми бўлса ҳам исломни таниб қолса, Аллоҳ таоло уларнинг қалбини Ўз нури билан мунаввар айласа, иншоаллоҳ...

    Сара, Австралия: «Исломдан олдин мен бунга ўхшаш бирор нарса кўрмаган эдим»

    Қачон намоз ўқимоқчи бўлиб жойнамознинг устига чиқсам қалбим шу қадар фараҳбахш туйғуга лиммо-лим бўладики, Исломга қадар бундай ажойиб ҳиссиётни сезмаган эдим.

    Мен австралиялик мусулмон эканимдан фахрланаман. Бироқ мен исломга қараб жуда узоқ йўл босиб келдим – Исломга оид китоблар ўқидим, интернетдан роликлар томоша қилдим, маърузалар эшитдим. Мен насронийлик ва католиклик кайфияти ғоят устувор бўлган шаҳарда улғайдим. Исломга эса университетнинг психология факультетида ўқиётганимда кирдим. Ислом инсон бахтли яшаши учун ҳамма саволларга жавоб беради ва уни тўғри йўлга солиб туради. Ислом инсонга маънавий уйғунликни топишига ёрдам беради. Мен бурунги эътиқодимдан айнан шу нарсани топа олмаган эдим.  

    Ота-онам ва яқинларим менинг исломга оид асарларни ўқиётганимни кўрганида ва мен муслима бўлганимни эълон қилганимда унчалик ҳайратга тушмади. Чунки яқинларим менинг яхши тарафга ўзгараётганимни кўргани боис бу қароримни қўллаб-қувватлашди.

    Бугун ислом ҳақида салбий фикр эшитиб қолгудек бўлсам, дарҳол қўлимга Қуръони каримни олиб уни ўқишга тушаман. У – менинг ҳаётимдаги йўлбошчим. Ана, Қуръони каримни ўқиб кўрсинлар... унда низокорлик, фитнакорлик, зинокорлик қилиш, одамларга азоб-уқубат ёғдириш ҳақида нималар ёзилганини ўргансинлар...  Менинг мамлакатимда яшайдиган мусулмонлар тинчликсевар, хушмуомала, оиласи ҳақида қайғуриб, бахтли ҳаёт кечираётган гўзал ахлоқли инсонлар. Аммо бу ҳақда ОАВда кўп ёзишмайди...

    14.06.2018, 08:13   Изоҳ (0)   57653
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миграция агентлиги ўзбекистонлик ишчиларни Польшага жўнатишни бошлади

    14.06.2018, 07:42

    Ўзбекистонда бир ойда 1,5 трлн сўм пенсия тарқатилмоқда

    14.06.2018, 07:22

    Самарқандда почтанинг тарихий биноси бузилмаслиги маълум қилинди

    13.06.2018, 23:33

    Япония ўзбекистонлик тадбиркорларни мамлакатга таклиф этмоқда

    13.06.2018, 23:21

    Навоийда «Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси» республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    13.06.2018, 21:53

    Тошкентдаги бозор автотураргоҳидан 18 млн сўмни олиб кетган ўғри ушланди

    13.06.2018, 21:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.