Буюк Бриянияда кекса аёл ўз уйининг чордоқидан эски тангалар солинган қутини топиб олди. Дастлаб у қутини ташлаб юбормоқчи бўлган, бироқ кейинроқ у тангаларни баҳоловчига беришга қарор қилган. Якунда тангалардан бирининг нархи 100 минг фунт бўлиб чиққан. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, тангаларни баҳолатишга аёлни набиралари кўндирган. Тангалар аёлга ўз бобосидан мерос бўлиб қолган эди.
Экспертларнинг қайд этишича, танга 1644 йилда Карл I ҳукмронлиги даврида зарб этилган. Танганинг ҳолати жуда яхши деб баҳоланган ва яқин вақт ичида у аукционга қўйилиши керак. Ноёб танга учун 100 минг фунтдан кўпроқ маблағ олиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)