Америкалик аёл камида саккизта оиласи бўлган отасининг барча фарзандларини излаб топди, деб хабар беради Daily Mail.
Конни Ҳойе ўзининг ука-сингилларини ДНК тестлари ва онлайн генеалогик хизматлар ёрдамида излади. У ҳозирга қадар беш нафар қондош опа-сингиллари ҳамда олти нафар ака-укаларини топган. Улар бир-бирини танимаган ва турли штатларда истиқомат қилган.
Аёлнинг фикрича, қондошлари бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.
Энтон Уильям Бэррон унинг онасини 1962 йилда ташлаб кетган. Ўшанда қизча бир ёшга ҳам тўлмаган эди.
Маълум бўлишича, эркак қизи туғилган туғуруқхонадаги ҳамширага илакишиб қолгани учун оиласидан воз кечган.
Янги севгилиси ҳам фарзанд дунёга келтирганида эркак яна йўқолиб қолади.
Шу тарзда эркак АҚШнинг бир нечта штатларида кўп марта уйланган.
Биргина Луизиана штатида унинг бешта оиласи борлигини аниқлаган штат маъмурияти эркакни кўп хотинлилик учун ҳибсга олган. У 1979 йилда ўзи рафиқасини тортиб олган эркак томонидан ўлдирилган.
Изоҳ (0)