Афина ва Скопье 25 йиллик баҳсдан сўнг Македония давлати номини ўзгартириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бош вазир Зоран Заевга кўра, Греция расмийлари билан келишувга мувофиқ мамлакат номи Шимолий Македония дея ўзгартирилади. Бу мамлакат конституциясида ҳам ўз аксини топади.
Шу билан бирга, фуқаролар македониялик, миллат ва тил эса македон миллати ва тили бўлиб қолади.
Икки давлат ҳукуматлари даражасида эришилган қарор 2018 йил кузида Македонияда умуммиллий референдумга қўйилади. Шунингдек, ҳукуматлар ўзаро шартнома ҳам имзолайди.
Изоҳ (0)