Қрим греклари Қрим Республикасига қўшимча тарихий «Таврида» номини бериш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда, грекларнинг ҳудудий миллий-маданий автономияси раҳбари Иван Шонусга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Шонуснинг сўзларига кўра, греклар яриморолга цивилизацияни олиб келган, номи ҳам грекча бўлган. Узоқ вақт давомида яриморол Таврида деб номланган, шунинг учун Қрим тўла асосда Қрим Республикаси — Таврида деб аталишга ҳақли.
Унинг фикрига кўра, агар бу қарор қабул қилинса, у Қримнинг Россияга тегишли эканини яна бир марта тасдиқлашга имкон беради. Шонуснинг қайд этишича, қримлик греклар расмий мактуб билан аллақачон ҳукуматнинг турли инстанцияларига мурожаат қилган.
Изоҳ (0)