• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент: ақлли, обод ва севимли шаҳар учун умумий ҳаракатлар режаси

    Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси «Тошкент: ақлли, обод ва севимли шаҳар учун умумий ҳаракатлар режаси» деб номланди. Унда пойтахтда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, режалаштирилаётган лойиҳалар, бартараф этилиши зарур бўлган муаммолар таҳлили ҳақида фикр юритилди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги муаммолар ва камчиликлар ҳақида айтиб ўтди. Жумладан, ҳокимият фақат хизмат кўрсатувчи орган бўлиб қолгани (яъни тозалаш, қуриш, бузиш каби), янги лойиҳаларни амалга оширишда ташкилотлар билан шериклик алоқалари яхши йўлга қўйилмагани, туман марказлари фаолияти қониқарсиз экани, улгуржи савдо бозорлари тартибсизлиги, бу эса транспорт қатновига салбий таъсир қилаётгани, баъзи туманларда ижтимоий-маиший объектлар, спорт мажмуалари етишмаслигига алоҳида тўхталиб ўтди.

    Ж. Ортиқхўжаев муаммоларнинг ечими юзасидан бир қатор таклифлар билдирди. Шаҳарда фақат йирик лойиҳали, юқори технологияли корхоналарни қолдириш, дам олиш масканлари, кўнгилочар марказларни барпо этиш, Тошкентдаги ҳар бир туманнинг ўз марказини барпо этиш каби таклифлар шулар жумласидан.

    Яқин кунларда шаҳарнинг тўрт намунали кўчаси лойиҳаси халққа тақдим этилади.

    Тадбирда Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берди.

    Сергелидаги ўзининг яроқлилик муддатини аллақачон ўтаб бўлган ёғоч уйлар ўрнида замонавий уйлар бунёд этилмоқда. Қисқа муддатда тумандаги 13 гектар майдонда 66 кўп қаватли уйлар қад ростлади. Улар аҳолига имтиёзли кредитлар асосида берилди. Янги мавзеда 240 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 630 ўринли умумтаълим мактаби, 61-оилавий поликлиника, ёпиқ сузиш ҳавзаси, шаҳар милиция бўлинмаси, почта ва китоб дўкони, дам олиш масканлари, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари, велотрасса барпо этилган. Хизмат кўрсатиш тармоқлари ташкил этилди, янги иш ўринлари яратилди.

    Жорий йилда Сергелида яна 5 минг 40 хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган. Ҳозирда қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.

    Тадбирда таъкидланганидек, Чилонзор туманидаги Дўмбиробод маҳалласида яқин кунларда уч минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган. Бу уйлар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, ногиронлиги бор фуқароларга берилади.

    Бундан ташқари Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази, Тошкент шаҳридаги ер усти халқа метро линияси, Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасидаги уч қаватли замонавий кўприк, Чилонзор туманининг Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишувидаги кўп тармоқли Humo Arena муз саройи, Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида қурилаётган замонавий йўл ўтказгич, «Обод маҳалла» дастури доирасида пойтахт туманларида олиб борилаётган ишлар, пиёдалар светофорларини тескари саноқ таймерига эга светофорларга алмаштириш лойиҳаси каби ишлар ҳақида маълумот берилди.

    13.06.2018, 20:32   Изоҳ (0)   16764
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмда «Ёшлар фестивали» ўтказилди (фото)

    13.06.2018, 17:13

    Араб шайхи Ўзбекистонга миллиардлаб доллар миқдорида сармоя киритмоқчи

    13.06.2018, 17:01

    Бухорода ҳарбий қисмга ишга жойлаш учун 1,5 минг доллар олган фолбин ва унинг ҳамтовоғи ушланди

    13.06.2018, 16:49

    «Энг катта порахўр сизлар». Шавкат Мирзиёев божхоначиларни танқид қилди

    13.06.2018, 16:36

    «Қамчиқ» довонида юз берган автоҳалокат оқибатида бир киши ҳалок бўлди

    13.06.2018, 16:24

    Бугун «Минор» масжиди ва қабристони атрофидаги йўллар 2 соатга вақтинча ёпилади

    13.06.2018, 16:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампни 60 кун ичида Украинага катта ҳужум бошлашидан огоҳлантирди — ОАВ

    Дунё | 14 июл, 15:40

    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

    Реклама | 14 июл, 15:00

    Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 15:30

    Майкл Жексон, Мадонна ва тез орада биографик фильмлари намойиш этиладиган бошқа санъаткорлар

    Кино | 14 июл, 15:20

    “Милан” Эрнандеснинг ўрнига “Реал” футболчисини сотиб олмоқчи

    Спорт | 14 июл, 15:15

    Хореография академиясига 2 минг доллар эвазига фуқарони грант асосида ўқишга киритиб қўйишни айтган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 15:00

    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

    Реклама | 14 июл, 13:32

    iPhone эндиликда AirPods қуввати тугаётгани ҳақида олдиндан хабар беради

    Гаджетлар | 14 июл, 14:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.