“Реал Мадрид” чап қанот ҳимоячиси Фран Гарсияга Италиянинг “Милан” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда АS нашри хабар берди.

Манбага кўра, Гарсия Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига ўтган Тео Эрнандес ўрнини эгаллаши мумкин. Миланликлар ушбу позиция учун муносиб номзод қидирмоқда. Жамоа раҳбариятининг фикрича, испаниялик ҳимоячи “россонерилар” орқа чизиғини кучайтириш учун мос футболчи ҳисобланади.
Шунингдек, Мадрид клуби Лиссабоннинг “Бенфика” жамоасидан Альваро Каррерасни ўз сафига қўшиб олиши кутилмоқда. Ушбу трансфердан сўнг Гарсиянинг асосий таркибда ўйнаш имкониятлари чекланиб қолиши мумкин. Шу боис унинг бошқа жамоага ўтиши эҳтимоли бор.
Маълумот учун, 25 ёшли Фран Гарсия ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 31 ўйинида майдонга тушиб, 2 та голли узатма муаллифига айланган. Transfermarkt портали унинг қийматини 18 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)