12 июнь куни Наманган вилоятининг Поп туманида С.О. бошқарувидаги «ДАФ» русумли юк автомашинасини «Водий—Тошкент» йўналиши бўйича ҳайдаб кетаётиб «Қамчиқ» довонидан тушаётган вақтида бошқарувни эплай олмай йўл ўртасида турган темир тўсиққа урилган, деб хабар беради Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Сўнгра қарама-қарши йўналишга ўтиб йўл четидаги темир тўсиқларни бузиб жарликка тушиб кетган.
Натижада юк автомашинаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи С.О. эса куйиш жароҳати билан воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)