Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмда мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирокида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур фестевалнинг бадиий қисмида ҳарбий қисм масъул офицерлари, Тошкент ҳарбий округи Фахрийлар ишлари бўйича кенгаши аъзолари, спортчи ёшлар сўз олди. Куй ва қўшиқлар, шеърлар даврага янада кўтаринкилик бағишлади. Ҳарбий қисм майдонида ҳарбий техника, қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди. Ўқотар қуроллар, зирҳли техникалар ва муддатли ҳарбий хизмат билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар ёшларда қизиқишини орттирди.
Фестиваль доирасида «Ўздавкитобсавдотаъминот» МЧЖ томонидан ташкил этилган китоб ярмаркаси аскарлар ва ўқувчилар ўзилари учун турли адабиётлар харид қилиш имконини берди.
Изоҳ (0)