Азубуике исмли нигериялик эркак отасини янги автомобилда дафн этди, деб ёзмоқда The Daily Mail.
Бадавлат эркак отасини дафн этиш учун маҳаллий автосалондан 66 минг фунт стерлинг эвазига янги BMW машинасини сотиб олди. Азубуике отаси тириклигида унга янги тезкор машина совға қилишни ваъда қилган, аммо улгурмаган. Шунинг учун, у отасининг хотирасига автомобиль сотиб олган.
Дафн маросимидан олинган сурат тез орада ижтимоий тармоқ бўйлаб тарқалиб кетди. Аксарият интернет фойдаланувчилари ерга тобут ўрнига янги автомобилнинг кўмилганини биринчи бор кўриши эди. Шунга қарамасдан, айрим фойдаланувчилар бу қадар катта миқдорда маблағ сарфлаган ўғилни танқид қилган. Уларнинг фикрича, эркак бу пулларни бошқа фойдалироқ мақсадларга сарфлаши мумкин эди.
«Агар сиз кўп пул ишлаб топаётган бўлсангиз, ота-онангиз тириклик вақтида машина сотиб олиб беринг ва уларни тузукроқ тобутда дафн қилинг. Бу эса шунчаки аҳмоқона мақтанчоқлик», — дея нигериялик интернет фойдаланувчилари изоҳ қолдирган. Қолган фойдаланувчилар Азубуикени худбин деб атаган.
Изоҳ (0)