Тармоқларда Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги серқатнов трассада автомобилни ортиб кетаётган уч ғилдиракли мотоцикл видеоси кенг тарқалди, деб хабар беради TJournal.
Кейинроқ маълум бўлишича, полиция мазкур мотоцикл ҳайдовчисини топишга муваффақ бўлган. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у 800 юанга (125 доллар) эски автомобилни харид қилган ва уни қисмларга бўлиб сотишни режалаштирган.
https://www.facebook.com/shanghaiist/videos/10156980231016030/
Йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун ҳайдовчи 1300 юан (205 доллар) жаримага тортилган.