2018 йил май ойида АҚШнинг Пенсильвания штатида яшовчи Эллисон Клосс битирув маросимидаги ноодатий кўриниши билан машҳур бўлди. 17 ёшли мактаб ўқувчиси «ўзига мос» йигитни топа олмади ва балга актёр Дэнни Де Витонинг картондан ясалган шакли билан келди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Клосс бир нечта машҳурлар орасида айнан мазкур актёрни танлаган. У 100 долларга 73 ёшли актёрнинг картондан ясалган шаклини ва уни олиб юриш учун аравани сотиб олган.
Эллисоннинг фикрини унинг дўстлари қўллаб-қувватлаган. 14 май куни қиз «Де Вито» билан балга борган, рақсга ва суратга тушган.
5 июнда актёр қизнинг бу ишига жавоб берган. У Paddy’s номли барга қизнинг картондан ясалган шаклини олиб борган ва у билан тушган расмини Instagram’га жойлаган.