Тошкент шаҳридаги иккита стоматологик клиникани сотувга қўйилди. Бу ҳақда, Давлат рақобат қўмитасига асосланиб, Spot хабар берди.
Тошкент шаҳридаги 2-сонли ҳамда 4-сонли стоматологик поликлиникаларнинг бино ва иншоотлари сотувга қўйилган.
Биринчи объект Олмазор тумани, Қорақамиш 2/4 даҳасида жойлашган. Умумий майдони 0,40 — гектар, бинолар 1,4 минг квадрат метрни эгаллаган. Нархи — 6,5 миллион сўм.
Иккинчи объект Яшнобод туманидаги Каримов кўчасида жойлашган. Умумий майдони — 0,14 гектар, бинолар эгаллаган майдон — 1 минг квадрат метр. Нархи — 4,9 миллион сўм.
Поликлиникалар Ўзбекистон Президентининг «Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ сотилмоқда.
Тўлов шартлари ва амалиёти ҳақида батафсил маълумотлар билан Давлат рақобат қўмитасининг веб-сайти орқали танишиш мумкин.
Изоҳ (0)