• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳайит байрами ва унда адо этиладиган амаллар

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг матбуот хизмати Ҳайит байрами ва унда адо этиладиган амаллар борасида берилган маълумотлар билан бўлишди. Эътиборингизга уни тўлиғича ҳавола этамиз.

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

    Биз ҳайит байрами деб атаётган байрам араб тилида «ийд» яъни «қайтиш», «такрор келиш» маъноларини англатади. Бу байрам қайта-қайта келгани учун мазкур ном билан аталган. Баъзи уламолар: «Бу байрам инсонларга уларнинг қийинчилик ва ғам ташвишларига қарамасдан ҳар йили уларга хурсандчилик ва шодлик билан қайта-қайта келгани учун «ийд» деб номланган, деганлар.

    Муқаддас динимизда учта улуғ байрам бор:

    1. Ийд ул-фитр. Бу байрам ҳар йили Шаввол ойининг биринчи куни нишонланади;
    2. Ийд ул-азҳо. Бу байрам ҳар йили Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни нишонланади;
    3. Ҳафталик байрам. Ҳар ҳафтанинг жума куни мусулмонлар учун байрам ҳисобланади.
    Икки ҳайит байрами кунлари ҳақида ҳадиси шарифда бундай дейилган:

    Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келдилар. Уларнинг (Мадиналикларнинг) ўйнаб ҳордиқ чиқарадиган икки кунлари бор эди. У зот алайҳиссалом: «Бу икки кун қандай кун», дедилар. Мадиналиклар: «Биз жоҳилиятда бу икки кунда ўйнаб ҳордиқ чиқарар эдик», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло сизларни бу иккисидан яхшироқ кунларга алмаштирди, ийдул азҳо ва ийдул фитр»,дедилар». (Имом Абу Довуд ривоят қилган).

    Ушбу икки ҳайит байрами Исломнинг икки улуғ рукнлари ортидан келади. Улардан бири Рамазон рўзаси тугаганидан сўнг, иккинчиси ҳаждан кейин яъни ҳожилар Арафотда турганларидан сўнг нишонланади.

    Ҳайит байрамлари барча мусулмонлар шодлик ва хурсандчилик изҳор қиладиган кунлар ҳисобланади. Бу кунларда мўминлар Аллоҳ таолога берган сон-саноқсиз неъматлари учун, шукрона сифатида садақаи фитрларни берадилар, қурбонлик қиладилар такбир айтадилар, ҳайит намозларини адо этадилар. Ҳайит байрами кунлари ибодат ва шукрона кунлари, хурсандчилик ва шодлик кунларидир. Шунга кўра бу кунлар дунё ва охират яхшиликлари жамланган улуғ кунлар ҳисобланади.

    Уламолар жума намозини адо этиш фарз бўлган кишиларга ҳайит намозларини адо этиш вожиб бўлади, деганлар.

    Ҳайит намозлари қўёш бир ё икки найза бўйи кўтарилгандан сўнг ўқилади.

    Ҳайит намозига чиқишда ғусл қилиб, тоза-озода бўлиб чиқилади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда қуйидагича хабар берилган:

    Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайити кунида ва Қурбон ҳайити кунида (албатта) ғусл қилар эдилар» (Имом Ибн Можа ривояти).

    Шунингдек ҳайит намозига чиқишда ювиниб тоза-озода бўлганидан сўнг ширин мушк ва атирлар билан хушбўйланиб чиқилади.

    Ҳайит кунида имкони бор киши янги кийим кийиши мустаҳаб саналади. Чунки бу иш Аллоҳ таолонинг бандасига берган неъматларини изҳор этиш, шоду-хуррамлигини намоён қилиш бўлади. Бунга имкони йўқлар энг яхши тоза-озода кийимларини кийиб чиқадилар.

    Ҳанафий мазҳабига кўра «ийду фитр» куни тонги отиши билан «садақаи фитр»ни бериш вожиб бўлади. Аммо ундан олдин Рамазоннинг аввалги кунларида бериш ҳам жоиз ҳисобланади. «Садақаи фитр»ни бериш туфайли камбағалларнинг хонадонларига ҳам хурсандчилик улашилган бўлади. Бунга қуйидаги ҳадисда далил бор:

    Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини инсонлар намозга чиқишларидан олдин адо этилишига амр қилганлар» (Имом Муслим ривояти).

    Рамазон ҳайити байрамида намозгоҳга чиқиш олдидан бирор ширинлик тановул қилиш суннат ҳисобланади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда бундай хабар берилган:

    Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғиз очиш кунида (Рамазон ҳайитида) бир нечта хурмо емасдан (намозгоҳга) чиқмасдилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).

    Қурбон ҳайитида Рамазон ҳайитининг акси ўлароқ то ҳайит намозини адо этилгунича таомланмаслик суннат бўлади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда бундай дейилган:

    Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр кунида таомлангунларича (фитр намозига) чиқмасдилар ва қурбонлик кунида намоз ўқигунларича таомланмасдилар». (Имом Термизий ривоят қилган).

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбон ҳайити кунида намозгоҳдан қайтганларидан сўнг қурбонлик қилиб, дастлаб унинг гўштидан тановул қилганлари ривоят қилинган.

    Агар бирор узр бўлмаса, ҳайит намозига пиёда юриб бориш ҳам суннат ҳисобланади. Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилган:

    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ҳайит намозига пиёда чиқар эдилар. Азон ва иқоматсиз намоз ўқир эдилар. Сўнгра бошқа йўлдан уйга қайтар эдилар» (Имом Ибн Можа ривоят қилган).

    Шунга кўра бирор касаллик, ёки узоқлик ёки қору-ёмғир сингари бирор узр бўлмаса, намозгоҳга пиёда бориш суннат бўлади.

    Ҳайит намозини ўқиш учун уйдан чиқилган пайтдан то намозгоҳга етиб боргунча «Ла илаҳа иллаллоҳ» ва «Аллоҳу акбар» ларни айтиб бориш ҳам суннатдир. Ушбу такбир ва таҳлиллар билан ҳайит байрами келганидан хурсанд бўлиш ва бу куннинг бошқа кунлардан фарқли кун эканини билдириш ҳисобланади. Аммо такбир айтишда ҳамма жамланиб, ораларидан бири баланд овозда такбир айтиб қолганлар унга жўр бўлишлари суннат эмасдир. Чунки бундай такбир айтиш ривоят қилинмаган.

    Ҳайит намози икки ракатлик намоздир. Ҳайит намози вақти кирганида имомга иқтидо қилган ҳолда азон ва такбирсиз икки ракат намоз ўқилади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда бундай дейилган:

    Ибн Аббос ва Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳумолар: «Фитр кунида ҳам, Қурбонлик кунида ҳам азон айтилмаган», дейишди», (Имом Бухорий ривоят қилган).

    Чунки азон ва такбир фарз намозлари учун суннат бўлади.

    Имом ийд намозининг қироатини жаҳрий қилади ва биринчи ракатига «Аъла» сурасини, иккинчи ракатига «Ғошия» сурасини зам қилиши мандуб бўлади. Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳайит намозларида «Қоф» ва «Қамар» сураларини зам қилганлари ҳам ривоят қилинган.

    Ҳанафия мазҳабига кўра ҳайит намозлари қуйидаги тартибда адо этилади:

    • Имомга иқтидо қилиб ҳайит намозини адо этишни қалбида ният қилинади ва мазкур ният ҳам талаффуз қилинади;
    • Кейин имом ортидан такбири таҳрима айтилиб қулоқ қоқилади. Такбири таҳримадан сўнг қўллар киндик осига боғланиб «сано» дуоси ўқилади;
    • Кейин имомга эргашиб уч марта такбир айтилади. Ҳар такбир айтишда қўлларини бош бармоқлари қулоқлари юмшоғига тегадиган миқдорда кўтариб сўнг ёнга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб киндик остига қўйилади;
    • Кейин имомнинг қироатига қулоқ солинади. Қироатдан сўнг имом ортидан такбир айтиб руку ва саждаларни адо этади;
    • Иккинчи ракатда имом такбирлардан олдин қироат қилади. Қироатдан сўнг имом билан биргаликда уч марта такбир айтилади ва ҳар такбирда қўлларни бошбармоқ қулоқ юмшоғига тегадиган миқдорда кўтарилиб сўнг ёнга тушурилади;
    • Тўртинчи такбир айтишда қўлларни кўтармасдан имомга эргашган ҳолда рукуга борилади ҳамда имомга эргашган ҳолда саждалар қилинади;
    • Саждалардан сўнг охирги қаъдада ўтирганида аттаҳиёт, салавот ва дуо ўқилиб, имом ортидан салом бериш билан ҳайит намози якунланади.
    Агар биров ҳайит намозига бир ракат кеч келиб қолса, имом салом бергандан сўнг, салом бермасдан туриб қироат қилади кейин уч такбир айтади, ҳар такбир айтганда бош бармоқлари қулоғи юмшоғига тегадиган миқдорда қўлларини кўтаради тўртинчи такбирда рукуга кетади.

    Ҳайит намози хутбадан олдин ўқилади. Бу ҳақида жуда ҳам кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Жумладан, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилган:

    Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳам, Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумлар билан ҳам ҳайит намози ўқиганман, барчалари ҳайит намозини хутбадан олдин ўқир эдилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).

    Имом орқасини қибла тарафга қилиб жамоатга юзланиб хутба ўқийди. Бунинг далили қуйидаги ривоятдир:

    Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр ва Қурбонлик кунлари намозгоҳга чиқар эдилар. Аввал бошлайдиган ишлари намоз ўқиш бўлар эди. Сўнгра бурилардилар ва инсонлар билан юзма-юз турар эдилар. Инсонлар саф-саф бўлиб ўтирар эдилар. Уларга ваъз-насиҳат қилиб, (тўғри йўлга) буюрар эдилар. Агар бирор жойга юбориладиган кишиларни ажратмоқчи бўлсалар ажратар эдилар, ёки бирор нарсага буюрмоқчи бўлсалар буюрар эдилар. Сўнгра ортга қайтар эдилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).

    Ҳайит намозидан сўнг инсонларнинг бир-бирлари билан кўришишлари ва ҳайит байрами билан қутлашлари ҳам ҳайит кунининг одобларидан ҳисобланади. Ҳайит кунида бир-бирларини табриклаш маъносида ўқиладиган муайян дуо бўлмаса ҳам, «Аллоҳ биздан ҳам сизлардан ҳам қабул қилсин» маъносидаги тилаклар билдириш яхши саналади.

    Ҳайит кунида намозгоҳдан уйига қайтишда борган йўлидан бошқа йўлдан қайтиш ҳам суннат бўлади. Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бу ҳақида бундай дейилган:

    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ҳайит намозига пиёда чиқар эдилар. Азон ва иқоматсиз намоз ўқир эдилар. Сўнгра бошқа йўлдан уйга қайтар эдилар»( Ибн Можа ривоят қилган).

    Ҳайит байрамида сайлгоҳларга чиқиш, қавму-қариндошларни зиёрат қилиш билан бу кундаги умумий хурсандчиликлар доираси кенгаяди, уларга совғалар ҳам улашиладиган бўлса ўзаро меҳр-муҳаббат ришталари мустаҳкамланиб шоду-хуррамликлар янада зиёда бўлади. Мусулмон киши ҳайит кунларида имкон қадар қавму-қариндошларга хусусан муҳтожларга хурсандчилик улашишга ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

    Шунингдек, уламолар ва толиби илмларни зиёрат қилиш ҳам ҳайит байрамидаги фазилатли амаллардан саналади. Албатта бунда уларнинг вақтларига риоя қилиш лозим бўлади.

    Умуман олганда ҳайит байрамининг жамият вакиллари орасидаги гина-адоватлар ва турли кўнгилсизликларни кетказиш ҳамда улар ўртасида меҳр оқибат ришталарини янада мустаҳкамлаш сингари ҳикматлари кўпдир.

    12.06.2018, 18:56   Изоҳ (0)   94316
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент ташрифидан сўнг Марғилонда нималар ўзгарди? (фото)

    12.06.2018, 18:21

    Сурхондарёдаги мол бозорида рўй берган жанжал ўлим билан якунланди

    12.06.2018, 17:30

    «Ўзавтосаноат» АК йил охирига қадар бутловчи қисмлар импортини 10 фоизга қисқартиради

    12.06.2018, 17:29

    Фарғонада қаровсиз қолдирилган бола машина ичида ўзини ёқиб юборди

    12.06.2018, 16:36

    Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига табрик йўллади

    12.06.2018, 16:27

    Давлат хавфсизлиги хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев Тожикистонга борди

    12.06.2018, 16:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.