Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги бозорлардан бирида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Туманда яшовчи А.Ч. 10 июнь куни «Ачамойли» мол бозорида ўзаро жанжал туфайли Мустақиллик маҳалласида яшаган А.А.нинг кўкрак қисмига пичоқ уриб, жароҳат етказади.
А.А. воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. А.Ч. қўлга олинди.
Изоҳ (0)