Тошкент шаҳридаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида бозорлар ва рақобатни ривожлантириш бўйича Alternatus деб номланган платформанинг илк мунозараси ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази, Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад бизнесни ривожлантириш ва бозорларда рақобатни кучайтиришда учраётган муаммоларини аниқлашга қаратилган.
Бозорлар ва рақобатни ривожлантириш бўйича Alternatus мунозаралар майдони тадбиркорлар, турли давлат идоралари вакиллари, тадқиқотчилар ва фрилансерларнинг учрашув жойи саналади. Унда иштирокчилар бизнес экотизимини яхшилаш, иқтисодиётда соғлом, рақобатбардош муҳитни шакллантириш, бизнесда янги ва самарали йўналишларни илгари суриш, тадбиркорлик ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг энг долзарб мавзуларини таҳлил қилади ва ўзаро фикр алмашади.
Ўтказилган илк мунозара мамлакатда «Ҳалол» стандарти талабларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар бозорини барпо этиш ҳамда соҳани ривожлантириш имкониятлари ва муаммоларига бағишланди.
Изоҳ (0)