Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳокимлик ҳузуридаги янги ташкил этилган жамоатчилик кенгаши томонидан тадбиркорларнинг Top — 500 форуми ташкил этилади. Форумнинг мақсади Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвесторлар ва тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро ишончли, манфаатли ва амалий мулоқот ўрнатиш ва уни ривожлантиришдир. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Top — 500 ҳамжамиятининг мақсади эса Тошкентни Марказий Осиёдаги энг гўзал ва нуфузли шаҳарга айлантиришдир.
Шу йилнинг 18 июнь куни Top — 500 ҳамжамиятининг форуми ўтказилади. Унда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев кучли тарафлар, камчиликлар, имкониятлар ва хавфлар бўйича таҳлилий маъруза қилади. Ушбу тадбир Тошкентнинг ботаника боғида ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, мазкур анжуманда Ўзбекистонда фаолият юритаётган элчихоналар вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)