10 июнь куни Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 18-мажлисида иштирок этган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев президентлар бир-бирига қандай совғалар бергани ҳақида гапириб берди, деб ёзади Tengrinews.
«Одатда давлат раҳбарлари бир-бирига нимадир ҳадя қилади… Кеча менга 15 метрлик шойи мато беришди, унда Хитой тоғлари ва ёзув акс этган. Бундай амалиёт (давлат раҳбарлари орасида) бор, гап қимматбаҳо совғалар ҳақида эмас, бундай қилиш номақбул. Эътибор белгиси жуда муҳим», — деди Назарбоев Циндаода қозоғистонлик журналистлар учун уюштирилган матбуот анжуманида.
Президентнинг сўзларига кўра, у тоғ қоплонининг кумуш тасвирини совға қилган.
Шунингдек, Нурсултон Назарбоев Владимир Путинга унинг Хитойга расмий ташрифи чоғида Хитой Халқ Республикаси дўстлик ордени берилганини изоҳлаб, буни маъқуллашини айтди.
Изоҳ (0)