Дунёдаги энг катта кўламли ифторлик Дубайда ташкил қилинди, у Гиннесс рекордлари китобига киритилди, деб ёзади «РИА Новости».
Оғиз очиш учун тайёрланган ноз-неъматлар 6 километр узунликдаги дастурхонга тортилди.
Акцияни маҳаллий полициячилар уюштирди, улар Ҳиндистон, Шри-Ланка ва бошқа Осиё давлатларидан келган ишчиларга овқат беришга қарор қилган. Ифторликка қарийб 13 минг киши йиғилди.
Тадбирга тайёргарлик 200 соат давом этди. Ифторлик учун 500 кўнгилли меҳнат қилди. Егуликларни 35 та ресторан тайёрлади.
Изоҳ (0)