«Толибон» ҳаракати Афғонстон расмийларининг Рамазон ойи якуни ва ҳайит байрами муносабати билан уч кунлик сулҳ таклифини қабул қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Барча мужоҳидларга Рамазон ҳайити байрамининг илк уч кунида афғон кучларига қарши ҳужум операцияларини тўхтатиш ҳақида кўрсатма берилган», — дея маълум қилди гуруҳ вакиллари.
Шу билан бирга, «Толибон» раҳбарияти сулҳ «хорижий босқинчилар»га тааллуқли эмаслигини билдирди.
Изоҳ (0)