Бирлашган Араб Амирликларида автомобилга ёқилғи қуйиш станциясидаги банкоматда унутиб қолдирилган 3000 дирҳам пулни эгасига қайтарган эркак Дубай полицияси ҳурматига сазовор бўлди, деб ёзади UAE Inside.
Банкоматда қолиб кетган пулни кўргач, 33 ёшли Умар Абдуллоҳ ал-Данхоний ёқилғи қуйиш станцияси ишчисидан кузатув камераси қайдларини кўрсатишни сўраган. У орқали автомобилнинг рақам белгисини аниқлаб, Дубай полициясига қўнғироқ қилган.
Полициячилар автомобиль эгасининг телефон рақамини қидириб топиб, уни унутиб қолдирилган пул ҳақида хабардор қилган. Маълум бўлишича, эркак тиғиз пайтгача уйига етиб олишга шошган.
Дубай полицияси ал-Данхонийга ҳалоллиги учун ҳурмат бажо келтирди ва пулни ўз эгасига қайтаришдек шарафли ишни унга топширди.
Изоҳ (0)