Бирлашган Араб Аримликларининг Абу Даби шаҳрида Рамазон ойида жамоат жойларида таом истеъмол қилганлик, сув ичганлик ҳамда чекканлик учун жаримага тортилади. Бу ҳақда «Muslim.uz» хабар бермоқда.
Жарима миқдори икки минг дирҳам миқдорида экани айтилган. Бундан ташқари, жамоат жойда овқатланганлик учун бир ойгача қамоққа олиш жазоси қўлланилиши мумкинлиги айтилган.
1987 йилда қабул қилинган БАА 3-сонли Федерал қонунининг 313-моддасига биноан, кундузги вақтда таом ейиш, тамаки чекиш тақиқланган. Ушбу қоида БААдаги диний эътиқодидан қатъий назар барча учун амал қилади.
Изоҳ (0)