Аввал хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистондаги бир қатор объектлар ва ҳудудлар туристлар ташриф буюриши тақиқланган жойлар рўйхатидан чиқарилди. Улардан иккитаси Жиззахда жойлашган. «Халқ сўзи» мухбирлари илгари саёҳатчилар кўзидан яширин бўлган жойларни кўриш учун Зомин тоғларига йўл олди.
Зомин дам олиш масканига йўл туман марказидан бошланади. Шаҳар туридаги қишлоқ шуниси билан машҳурки, бу ерда Президент Шавкат Мирзиёев дунёга келган ва болалиги ўтган.
Дам олиш масканида нафас йўллари касалликлари билан оғриган инсонлар дам олади ва даволанади. Улар республиканинг турли жойларидан келишади. Дам олиш масканидан тепароқда, яъни Суффа платосига етмасдан Шербулоқ чашмаси тоғ бағридан отилиб чиқади. Сувида кальций мавжудлиги туфайли таъми ширинроқ.
Бу қўриқланадиган саҳна. Шу сабабдан бу ерда туристларга ўтларни териш ман қилинади. Дам олиш кунлари бу жойларда одам кўп бўлади.
Эгри-бугри йўллардан платога қараб кўтарилаётиб йўловчилар блок-постдан ўтишади. Илгари унинг олдига ҳатто яқинлашиш ҳам мумкин эмасди, бу ҳақда ҳали олиб ташлаб улгурилмаган белгилар эслатади.
Тўсатдан кўтарилиш тугайди. 2,5 минг километр баландликда Суффа платоси кўз олдингизда намоён бўлади. У билан бирга табиат манзарасига тўғри келмаётган минора ҳам.
Теваракдаги минора кранлари иншоот ҳали қуриб битказилмаганлигини билдиради. Бу радиоастрономик комплекс (RT-70). Шу пайтгача туристларга ушбу жойга ва унга туташган ерларга ўтиш тақиқланган эди.
Изоҳ (0)