• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мени бир чимдиб кўринг. Ухламаяпманми?!». Ҳукумат амалдорлари ва бизнесменларнинг «галстуксиз» суҳбати

    Фото: Ҳикмат Абдураҳмонов/ Даврон Азизов

    Фото: Ҳикмат Абдураҳмонов/ Даврон Азизов

    Бир қатор муваффақиятли компаниялар таъсисчиси Ҳикмат Абдураҳмонов ифтордан олдин «Мени бир чимдиб кўринг, туш эмасми бу?! Биз ростдан ҳам бош вазир ўринбосари билан шунчалар осон мулоқот қиламизми?»,—дейди.

    Бу туш эмас эди. Бир дастурхон атрофида галстуксиз ва ҳатто пиджакларсиз таниқли бизнесмен ва Тошкент шаҳар ҳокимияти Жамоатчилик кенгаши раиси Ҳикмат Абдураҳмонов, «Korzinka.uz» тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов, девелопер Мурод Назаров, бизнес-консултант Баҳодир Фозилхўжаев, Тошкент давлат иқтисодиёт университети проректори Дурбек Аҳмедов, Huawei компанияси департаментининг директори Даврон Азизов, мазкур сатрлар муаллифи Бахтиёр Насимов ҳамда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметов, иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев, молия вазирининг биринчи ўринбосари Аҳадбек Хайдаров тўпланди.

    Тан олишим керак, бу кутилмаган, бироқ мантиқан тўғри учрашув бўлди.

    Кутилмаган жиҳати шундаки, мен бош вазири ўринбосари каби давлат амалдорлари иштирок этган норасмий ифторда биринчи бор таклиф этилганим.

    Мантиқан тўғрилиги эса, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий жасорати имконсиз бўлиб туюлган кўплаб нарсаларни ҳақиқатга айлантирганида. Эркин конвертация, қўшнилар билан чегарани очиш. Мансабида абадий қоладигандек туюлган сиёсий ва иқтисодий амалдорларнинг катта саҳнадан кетиши.

    Ўтган йили халқ билан мулоқот орқали эълон қилинган очиқлик — бир йиллик кампания эмас эди, у аста-секин жамиятнинг ажралмас қисмига айланди.

    Кеча бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров билан бизнесменларнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

    Қўчқоров макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молиявий ва банк тизимини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш комплексини бошқаради.

    Барчаси ҳақида гаплашилди. Аниқроғи, бу уч ярим соат давом этган очиқ ва хотиржам суҳбат эди.

    Ифторликда ўз сўзини билдирган инсонлар ҳамда учрашув мавзуси ва натижаси ҳақида ёзишдан олдин, бир неча соат кейинроқ миямга келган фикр билан бўлишсам.

    Бўлиб ўтган суҳбат, мунозара ва муҳокамалардан кейин бош вазир ўринбосари ҳамда учта биринчи ўринбосарларга — молия вазири, иқтисодиёт вазири ва Марказий банк раиси ўринбосарларига қараб Ўзбекистон Президенти ҳақиқатда ислоҳотчилар гуруҳига эга эканлигига амин бўлдим. Улар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига бутунлай ҳушёр, оқилона ва амалий тарзда ёндаша олади.

    Учрашувда иштирок этган амалдорлар реал ислоҳотлар ва ғояларни қадрлаши, божхона ва солиқ қонунчилигини тубдан ўзгартириш лозимлигини, давлатнинг хўжалик юрутувчи хусусий банклар, ташкилот ва бизнесменлар ишига аралашмаслиги аҳамиятини тушуниб турарди.

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Фото: Бахтиёр Насимов
    Тадбиркорликни ривожлантириш масаласида ютуқларга эришиш учун бир қатор макро ва микро муаммоларни ҳал этиш зарур. Баъзан ҳатто нимадан бошлаш керак деб миянг ачиб кетади. Морган Фримен ва Жек Николсон иштирокидаги The Bucket List фильмини кўрганмисизлар? Мен ҳам 2020 йилнинг 1 январига қадар ҳал этилиши лозим бўлган 20 та энг муҳим муаммонинг рўйхатини тузишни таклиф этаман. Бироқ, бизда лапанглаб юриш учун бунча вақт йўқ, деб ўйлайман.

    Келинглар, 2019 йилнинг 1 январига қадар амалга ошириш лозим бўлган 19 та энг оғриқли ва муҳим масалалар рўйхатини тузамиз. Ўртага ташлаймиз.

    Ҳозирнинг ўзида ўнлаб муаммоларни келтириб ўтдик: ерга хусусий эгалик қилиш; солиқ ва божхона ислоҳоти; давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги; иқтисодиётда давлатнинг ролини камайтириш; бизнес-ассоциацияларни яратиш; савдо-сотиқ; банк тизими; кредитлар ва нақд пуллар; ишчиларни «соя»дан чиқариш ва шу турдаги бошқа масалалар.

    Бир ой вақтимиз кетсада, биргаликда 19 та оғриқли масалани аниқлаб олсак, якдил фикрга келсак ва устувор вазифаларни ҳал этиш бўйича ҳаракатлар режасини тузиб олсак. Шунда бир мақсаддан бошқаси томон ҳаракатланган бўламиз.

    Жамшид Қўчқоров, бош вазир ўринбосари

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Фото: Бахтиёр Насимов
    Мен учун асосий мавзулардан бири янги солиқ ислоҳотининг муҳокамаси бўлди. Суҳбатдошларимиз таклиф этилган чора-тадбирларни тўлиқ ва чуқур тушунганлиги, паст ставкаларга қарамай давлат бюджетини сақлаб қолиш борасида хавотири кўриниб турсада, уни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликлари маълум бўлди.

    Ушбу хавотирни тўлиқ тушунган ҳолда, айрим ўтиш босқичларида, бозорнинг асосий қисмини соядан чиқиши солиққа тортиладиган базанинг тез ўсишига, бу эса ўз навбатида ставкаларнинг пасайиши оқибатида юзага келган йўқотишларни қоплаш имконини бериши борасидаги фикримни тушунтиришга ҳаракат қилдим.

    Зафар Ҳошимов, «Korzinka.uz» тармоғи раҳбари

    Ҳикмат Абдураҳмонов:

    —Ярим йиллар олдин Жамшид Анварович билан Халқаро пресс клубда суҳбатлашиш ва унинг теран фикрларини баҳолаш имкониятига эга бўлганман. Аммо тан олиб айтаманки, ҳокимиятнинг бизнесдан йироқ бўлиши анъанага айланган мамлакатимизда бунинг иложи борлигини ўйламаган эдим. Учрашув шу қадар дўстона ва норасмий муҳитда бўлиб ўтдики, ҳатто вақт қандай ўтганини сезмай ҳам қолибман.

    Баҳодир Фозилхўжаев:

    — Очиғи, биз ҳаммамиз (бизнес ҳамжамият вакиллари) фақат тасанно дедик. Айтишим мумкин-ки, баъзи бир ҳолатлар бўйича ҳали кўп гаплашиб, бир-биримизни тушунишимиз кераклигини, баъзи бирлари бўйича эса давлат тизимидаги тайёрланаётган лойиҳалар бизни кутганимиздан ҳам ортиқ эканлигини англаб етдик. Албатта, бу бизни қувонтирди.

    Якунда Ҳикмат Абдураҳмонов айтганидек: «Мамлакатда тадбиркорлик ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг сифатли янги даражаси — айнан ушбу учрашувдан бошланади».

    Бахтиёр Насимов, «Дарё» шарҳловчиси

    07.06.2018, 12:48   Изоҳ (0)   78592
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.