2018/2019-ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалига абитуриентлар ўқишга қабул қилинади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Президентнинг 2018 йил 4 июндаги «2018/2019-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2018/2019-ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалига ўқишга қабул қилишни қайтадан тиклаш ҳақидаги таклифига розилик берилди.
Изоҳ (0)