6 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3—8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18—20 даража илиқ, кундузи 36—38 даража иссиқ бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология марказига асосланиб, ЎзА хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18—23 даража илиқ, кундузи 33—38, айрим жойларда 40 даражагача иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18—23 даража илиқ, кундузи 35—40 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22—27 даража илиқ, кундузи 37—42 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5—10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12—17, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)