Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 2 июнь куни туман ИИБ профилактика инспектори Ҳ.Р. ва «Дўстлик» МФЙ хотин-қизлар бўйича мутахассиси М.О. Замин кўчасида яшовчи С.Х.нинг уйида нотаниш фуқаро рўйхатдан ўтмасдан яшаётганлигига аниқлик киритиш мақсадида боради. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Воқеа жойида Сирдарё вилояти, Сардоба туманида яшовчи З.Н. исмли аёл мазкур уйда рўйхатдан ўтмасдан яшаётганлиги, шу ерда бўлган унинг таниши, Жиззах шаҳрида яшовчи Д.С. яланғоч ҳолда турганлиги сабабли профилактика инспектори Ҳ.Р. уларни тартибга чақиради.
Д.С. ходимга нисбатан фаол қаршилик кўрсатиб, профилактика инспекторини бошига ҳамда М.О.ни юзига қўллари билан уриб, жароҳат етказди. Бунинг оқибатида профилактика инспектори ва «Дўстлик» МФЙ хотин-қизлар бўйича мутахассиси касалхонага ётқизилди. Д.С. қўлга олинди.
Изоҳ (0)