Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси томонидан бемор болаларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва жарроҳлик йўли билан даволаш мақсадида хайрия акцияси ўтказилди. Унда Жанубий Кореянинг Ёнсей университети профессорлари ҳамда «Северанcе» госпиталининг малакали жарроҳлари қатнашди. Бу ҳақда «Дарё»нинг Фарғонадаги Азизжон Эрматов мухбири хабар берди.
Кореялик мутахассислар Тошкент педиатрия тиббиёт институти шифокорлари билан 400 нафарга яқин туғма нуқсонлар, куйиш ва турли операциялар асоратларидан азият чекаётган бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказди.
Кам таъминланган оилалар фарзандлари, «Мурувват уйи» тарбияланувчилари ҳамда жиддий нуқсонли 35 нафар бемор бола Парк Бёнг Юнг, Ким Ёнг Ук, Чанг Ёнг Ун каби кореялик профессорлар кўмагида операция қилинди ва соғлом ҳаётга қайтарилди.
Изоҳ (0)