6 августда Москвадан «Хавфсиз йўллар» халқаро автокарвони йўлга чиқади. Бу ҳақда «Зарафшон» газетасига таяниб, Sputnik хабар берди.
Автомобиллар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ўтади. Жумладан, автокарвон иштирокчилари Самарқанд, Андижон, Тошкент, Навоий ва Бухорода бўлади.
Автокарвонни ўтказишдан мақсад автомобиль йўлларининг ҳолатини ўрганиш, йўл ҳаракати муаммоларини аниқлаш ва уларга ечим топишдан иборат. Шунингдек, саёҳат давомида турли маданий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Мутахассислар кўчма замонавий йўл лабораторияси ёрдамида халқаро автомобиль йўллари мониторингини ўтказади, уларнинг текислиги, бардошлилиги ва бошқа муҳим кўрсаткичлар эътиборга олинади.
Изоҳ (0)