Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, вилоятдаги олий таълим муассасалари, касб-ҳунар таълими, вилоят халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда таълим жараёнига ўқитишнинг замонавий инновацион педагогик услубларини, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди. Бу ҳақда ЎзА  хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар Сурхондарёда ҳам ўз самарасини кўрсатди. Авваллари вилоятда битта олий таълим муассасаси фаолият юритган бўлса, айни пайтда уларнинг сони олтитага етди. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника, Тошкент давлат аграр, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетлари, Тошкент тиббиёт академиясининг филиаллари, Денов туманида эса Термиз давлат университетининг филиали ташкил этилиб, юқори салоҳиятли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Вилоятда халқ хўжалиги тармоқларини ўрганиш олий таълим тизимида янги йўналишлар бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш лозимлигини кўрсатди. 2018/2019-ўқув йилидан Термиз давлат университетида рус филологияси, архитектура ва қурилиш, кимё-технология факультетлари ташкил этилмоқда. Мактабгача таълим, психология йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилмоқда. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиалида энергетика, Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалида педиатрия мутахассислиги бўйича абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилишга ҳозирлик кўрилмоқда.

Шунингдек, Тошкент давлат аграр ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетларининг Термиз филиалларида ҳам таълим ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари учун янги йўналишларда мутахассислар тайёрлаш кўзда тутилган. Барча таълим муассасаларида қабул квоталари оширилган.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Анжуманда ОАВ вакилларига вилоят касб-ҳунар таълими, халқ таълими бошқармалари тизимидаги ўзгариш ва янгиланишлар хусусида атрофлича маълумот берилди. Олий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)